Ўзбекистон ҳукумати “Ўзметкомбинат” учун 2015 йилги темир импорти ҳажмларини аниқлаштирди

Дата: 18:06, 24-03-2015.

Бекобод. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати “Ўзметкомбинат” учун 2015 йилги темир импорти ҳажмларини аниқлаштириб, уни 280 минг тонна қилиб белгилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу миқдор ҳукумат қарори билан корхона қувватларидан тўлиқроқ фойдаланиш мақсадларида белгиланган. Хужжатга мувофиқ, “Ўзметкомбинат” металлпрокат чиқаришда ишлатиладиган темир-терсак ва қора металлар чиқиндилари ҳамжлари учун божхона тўловларидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзметкомбинат” ОАЖ (Бекобод, Тошкент вилояти) – Марказий Осиёдаги темир чиқиндиларидан темир олувчи ягона қора металлургия корхонасидир. Комбинат 1956 йилда эксплуатацияга топширилган. Илгари у бутун Марказий Осиё ҳудудидан олиб келинадиган металларни қайта ишлаган. Ҳозирда олиб келинадиган металлар ҳажми камайганлиги муносабати билан корхона қувватлари тўлиқ ишлатилмайди. 2014 йил якунлари бўйича комбинат ишлаб чиқаришни 2012 йилга нисбатан 0,7% кўпайтириб, 751,4 минг тоннага етказди, қора металлар прокати эса 725,2 минг тоннагача (+1%) оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: