Ўзбекистон ва Эрон ШҲТ доирасидаги алоқаларни муҳокама қилишди

Дата: 14:55, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Муҳокама Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Али Мардоний Фард билан учрашувда бўлиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирлигидан хабар қилишларича, учрашув доирасида ўзбек-эрон муносабатларининг долзарб масалалари иккитомонлама ва кўптомонлама жиҳатлардан келиб чиқиб муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтимиз, Эрон ШҲТ Афғонистон, Ҳиндистон, Монголия ва Покистон билан бир қаторда кузатувчи мақомига эга. Икки мамлакат ўртасида 22 йиллик дипломатик алоқалар тарихида 50 зиёд ҳукуматлараро ва муассасалараро келишувлар имзоланган. Икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 2013 йилда $350 млнни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: