Ўзбекистон ва Франция “Тошкент Француз альянси” номли янги ташкилотини ташкил қилишди

Дата: 13:51, 10-11-2014.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Парижда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Лоран Фабиус ўртасида музокаралар якунланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Вазирлар “Тошкент Француз алянси”ни таъсис этиш ва фаолияти шартлари тўғрисидаги ҳамда соғлиқни сақлаш ва тиббий фанлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни имзоладилар” – деб таъкидлашди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматида.

Янги ташкилот 2014 йилда ёпилган Ўзбекистондаги Француз институтининг ўзига хос муқобили бўлиши режалаштирилмоқда.

Илгари ЎзТАГ 6-7 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошлиқ мамлакат делегацияси Францияга расмий ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: