Ўзбекистон ва Индонезия ТИВ ўзаро маслаҳатлашув ўтказди

Дата: 13:54, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 10-12 март кунлари Жакарта шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Индонезия Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВ хабар беришларича, бугунги кунда икки мамлакат ўртасида 20 ортиқ иккитомонлама хужжатлар имзоланган. Хусусан, савдо-иқтисодий соҳада Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида “Иқтисодий ва техник ҳамкорлик хусусида келишув”, “Инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ҳақида келишув”, “Савдо шартномаси” каби хужжатлар амал қилиб келмоқда.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасида иккитомонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия ҳам фаолият юритмоқда.
Бугунда Ўзбекистонда индонезия капитали ёрдамида ташкил этилган икки корхона ишламоқда. Булар “Uzbekistan International” (телекоммуникация соҳасида маркетинг хизматлари) ва “PT Hikman Albro” (меҳмонхона хизматлари) компанияларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: