Ўзбекистон ва Латвия автомобил орқали ташувларни муҳокама қилади

Дата: 10:47, 21-10-2019.

Тошкент. 21 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Латвия автомобил орқали ташувларни муҳокама қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"21-25 октябрь кунлари Тошкентда Халқаро автомобил ташувлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Латвия қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Мажлисда Ўзбекистон ва Латвиянинг транспорт ва транзит соҳасидаги ихтисослашган тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинади", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Латвия алоқа вазирлиги автомобил транспорти департаменти директори Толивалдис Веcтиранс бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро автомобил транспорти масалалари бўйича қўшма комиссия 1996 йил 23 майдаги Халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим қоидаларига мувофиқ ташкил этилган.

Аввалги учрашув 2017 йил август ойида Рига шаҳрида (Латвия) бўлиб ўтган.

 

Сурат манбаи: anhor.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: