Ўзбекистон ва Озарбайжон ФВВ ҳамкорлик шартномасини имзоладилар

Дата: 18:01, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири Турсинхон Худайберганов ва Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазири Камаладдин Гейдаровлар фавқулодда вазиятларнининг олдини олиш ва улар оқибатларини бартараф қилиш соҳасида ҳамкорликка ҳақида шартнома имзоладилар, деб хабар беради чоршанба куни ўзбек ОАВ.

“Имзолаш олдидан ўтказилган музокараларда икки мамлакат қутқарувчиларининг қўшма ўқувларини ўтказиш ҳамда уларнинг халқаро ўқувларда қатнашишуви юзасидан фикр алмашдик”, - деди К.Гейдаров “Жаҳон” АА интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу хужжат техноген ва таббий талофат ва ҳодисаларни бартараф қилиш соҳасларида тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади.

“Биз ҳамкорликнинг чуқурлашишидан мамнунмиз, чунки Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг сейсмик ҳолати бир-бирига яқин. Бу биз бир-биримиздан кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин деганидир. Биз ўзбек ҳамкасбларимиз тажрибасини жуда қадрлаймиз”, - деди вазир.

Келишувни имзолаш маросимидан кейин меҳмонлар Фуқаролик ҳимояси институтининг Зилзилаларни симуляция қилиш марказига ташриф буюрдилар ва бу ерда ФВВ ихтиёрида бўлган ускуна ва техникалар билан танишдилар.

Газета.uz нашри маълумотларига кўра, К.Гейдаров Бокуда сешанба куни юз берган йирик ёнғин туфайли ташрифни бекор қилишга мажбур бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: