Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарачилари йирик миқдордаги контрабандани олиб ўтишга чек қўйдилар

Дата: 10:18, 28-09-2015.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек ва қозоқ куч тизимларининг биргаликдаги ҳаракатлари билан чегарада контрабандачилар тўдаси қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси (ДЧҚҚ) матбуот хизматида такидлашларича, оператив манбалардан жиноий тўда ўзбек-қозоқ чегараси орқали 23 сентябрда 20.00лар атрофида катта контрабанда юкини олиб ўтмоқчи бўлаётгагани ҳақида маълумот олинган.

“Ўзбекистонлик чегарачилар қозоғистонлик ҳамкасблари билан келишган ҳолда Қозоғистоннинг Бейнов тумани Оқжигит кишлоғи қаршисидаги Ўзбекистоннинг Қўнғирот тумани Кийиксой аҳоли пункти ҳудудидаги давлат чегараси участкаси ёпиб қўйилди.

“Шу куни соат 22.20ларда ўзбек чегарачилари томонидан давлат чегарасига иккита мотоцикл ҳамроҳлигида келаётган, тиркамага эга “Камаз” юк машинаси пайқалган. Қоидабузарлар таъқиб қилинганда улар Қозоғистон ҳудудига ўтиб кетишга муваффақ бўлишган ва олдиндан огоҳлантирилган Козоғистон махсус хизматлари томонидан ушланган”, – деб такидлашди ДЧҚҚ.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу ҳолатга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва ушлаш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: