Ўзбекистон ва Қозоғистон Иқтисодиёт вазирлари иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 13:52, 25-11-2014.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Ерболат Досаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан учрашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот ҚР Иқтисодиёт вазирлиги сайтида мавжуд.

Вазирлар савдо иқтисодй ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги инвестиция ҳамкорлиги истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамизки, 2005 йилдан бошлаб 2014 йилнинг биринчи ярмига қадар Ўзбекистондан Қозоғистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри инвестиция миқдори $14,9 млнни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамизки, 9 ой якунларига кўра, товар айланмаси 25,7% ўсиб, $3,061 млрдга етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: