Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди
Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – 23-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Хужжат 2017-йил 16-сентябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Шартнома икки мамлакат қонунчилигига мувофиқ тенглик тамойилига асосланган ҳолда ўзаро манфаатли ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ўрнатиш ва янада ривожлантиришга қаратилган”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: http://www.stanradar.com/news/full/24508-rossija-i-uzbekistan-budut-razvivat-voenno-tehnicheskoe-sotrudnichestvo.html