Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмасини $5 млрдга қадар оширишни режалаштирмоқда

Дата: 16:31, 25-11-2014.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон яқин бир неча йилда йиллик товар айланмаси ҳажмини $5 млрдга қадар оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Ерболат Досаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ўртасидаги музокаралар якунларига асосланган ҳолда.

“Биз товар айланмасининг янги даражасига чиқиб, яқин бир неча йилда 5 миллиард долларга чиқишимиз зарур. Томонлар товарлар номенклатурасига таъсир қилувчи устивор иқтисодиёт тармоқларини аниқлаштиришлари лозим. Шунда иккитомонлама савдо ҳажмини сезиларли даражада ошира оламиз”, - деди Э.Ғаниев.

Ўзбек статистикаси маълумотларига кўра, 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айланмаси 2012 йилдагига солиштирганда 18% ошиб, $3,244 млрдга етди. 9 ой якунларига кўра, товар айланмаси 25,7% ўсиб, $3,061 млрдга етди.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг етакчи уч йирик ташқи савдо ҳамкорлари қаторига киради. Унинг улуши 14,4% тенг (биринчи ўрин – Россия, 27%).

Ўзбекистоннинг Қозоғистонга экспорти асосий йўналишларига табиий газ, озиқ-овқат товарлари, кимё маҳсулотлари киради. Ўзбекистон Қозоғистондан асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, қора ва рангли металллар, кимё маҳсулотлари импорт қилади.

Юқоридаги учрашув Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: