Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг сув масалалари бўйича ёндашувлари бир-бирига мос – ҚР президенти

Дата: 09:32, 26-11-2014.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Марказий Осиёда сув масалалари бўйича ёндашувлари бир-бирига мос, деб ҳисоблайди ҚР президенти Нурсултон Назарбоев, дея хабар қилди Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) сешанба куни.

“Биз кеча ва бугун иккитомонлама даражада самарали музокаралар ўтказдик, давлатларимиз ўртасидаги анъанавий илиқ муносабатлар истиқболлари ҳақида фикр алмашдик. Кенг кўламдаги масалаларни муҳокама қилдик. Улар орасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари бор. Ҳудуддаги вазиятнинг ривожи, атрофимизда содир бўлаётган воқеалар юзасидан атрофлича бамайлхотир фикр алмашилди”, - деди Н.Назарбоев Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан музокаралардан кейин.

“Биз ҳудудий характердаги долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдик. Кўпчилик жиҳатлар бўйича бизнинг ёндашувлармимиз мос келишини қайд этиш қувонарлидир. Бу ҳудуддаги сув муаммосига ҳам таалуқли, ушбу ҳаётий муҳим соҳада фақат ўзаро ишонч асосида ҳамкорилик қилиш мумкин”, - деб қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, сув масаласида барча томонларнинг манфаатлари ҳисобга олиниши зарур.

“Биз яна бир бор Қозоғистон ва Ўзбекистон бир қатор масалалар юзасида икки халқ фаровонлиги йўлида самарали ҳамкорлик қилиши зарурлигини тасдиқладик”, - деди Н.Назарбоев.

У шунингдек, Украина, Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги вазият муҳокама қилингани ҳақида маълум қилди.

Н.Назарбоев томонлар БМТ, ОБСЕ, МДҲ, ШҲТ, СВМДА ва ИҲТ доирасидаги бир-бирларининг ташаббусларини қўллаб-қавватлашларини хабар қилди.

Ўз навбатида, И.Каримовнинг сўзларига кўра, Сирдарё ва Амударё қуйисидаги янги гидротехник объектлар халқаро ташкилотлар ва барча томонлар розилиги билан қурилиши зарурлиги ҳақида келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: