Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги молия оқимлари озайди, лекин ўтказмалар ҳажми ошди

Дата: 21:16, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги молия оқимлари озайди, лекин ўтказмалар ҳажми ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия Федерацияси Марказий банки маълумотларига асосланган ҳолда.

Хусусан, 2014 йилинг учинчи чорагида пул ўтказмаларининг ҳажми 2013 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 7,56% тушди, Россиядан Ўзбекистонга ўтказмалар ҳажми эса бундан ҳам кўп – 9,13% озайди.

Шу билан бирга, ушбу муддатда Ўзбекистондан Россияга ўтказмалар ҳажми 16,55% ошди ва бу молия оқимлари умумий ҳажми пасайишини бир оз сусайтирди.

Айни пайтда Россиядан Ўзбекистонга бир ўтказманинг ўртача суммаси атига 0,77% пасайиб, $648ни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг илк икки чораги якунлари бўйича Россиядан Ўзбекистонга $2,54 млрд. маблағ ўтказилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: