Ўзбекистон ва Россия ўзбек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 16:03, 27-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ўзбек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ Қишлоқ хўжалик вазирлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигида Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Артём Цинамдзгвришвилининг Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари билан музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар ўзбек қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импортини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.

Учрашувда Ўзбекистон қишлоқ хўжалик салоҳиятига эгалиги ва кўп миқдорда мевасабзовот маҳсулотлари етиштириши таъкидланди. Бу маҳсулотлар мамлакат аҳолиси эҳтиёжини қоплайди ва уни россия бозорига ҳам чиқаришга имкон беради.

Учрашувда таъкидланишича, 2015 йилда Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми 2014 йилга нисбатан 10,6%га кўпайган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг РФ импорти россия қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ялпи импортида 0,2% ташкил қилди. Импорт таркибига келсак, улар орасида сабзовотлар (31%), мевалар, ёнғоқлар (24,8%), алкоголли ичимликлар (13,4%), тамаки хом ашёси (12,9%), мева шарбатлари (10,6%) асосий ўрин эгалайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: