Ўзбекистон ва Тожикистон МОҚ ҳамкорлик ҳақида келишувга эришдилар

Дата: 14:42, 12-04-2018.

Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий олимпиа қўмиталари (МОҚ) ҳамкорлик ҳақида келишувга эришдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси президенти, Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Тожикистонга ташрифи доирасида муҳокама қилинди.

Ташриф Тожикистон МОҚ биринчи вице-президенти Абдуллозода Аҳтам Рустам таклифига биноан бўлиб ўтди.

МОҚ маълумотларига кўра, эндиликда икки мамлакат спорт соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиради. Олипиа ва Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашаётган Ўзбекистон тожик спортчиларининг йирик мусобақаларга тайёргарлиги, истеъдодли кадрларни шакллантириш масалаларида маслаҳатчи бўлади.

Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон спортчиларининг қўшма йиғинларини ташкил қилиш ҳақида ҳам келишувга эришилди. Шунингдек, тожик спортчилари Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг бир қисмини Ўзбекистонда ўтказадилар.

Сурат манбаи: http://www.toptj.com/m/news/2018/04/10/tadzhikistan-i-uzbekistan-gotovy-razvivat-sotrudnichestvo-v-sfere-sporta

Янгилик билан ўртоқлашиш: