Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказди

Дата: 10:45, 29-07-2019.

Тошкент. 29 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"22-28 июль кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация масалалари бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, томонлар давлат чегарасининг лойиҳа демаркация линиясини унинг алоҳида участкаларида ўтказиш бўйича таклифларни кўриб чиқдилар ва кейинги учрашувларда уларга ечим вариантларини тақдим этишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов якуний протоколни имзоладилар.

Сурат манбаи: iarex.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: