Ўзбекистон ва Жанубий Корея биргаликдаги лойиҳаларни амалга оширишни фаоллаштиради

Дата: 13:57, 25-03-2014.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Апрелда Ўзбекистонга Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари ушбу мамлакат Савдо, саноат ва энергетика вазири Юн Санг Джик бошлиқ ишбилармон доиралар вакиллари ташриф буюради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги янги салмоқдор биргаликдаги лойиҳаларни кўпайтириш. Делегация ташрифи доирасида енгил ва текстил саноатида ҳамкорлик истиқболлари бўйича бизнес форум ҳам ўтказиш режалаштирилган”, - деб хабар беришди Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасида.
Ўтган йилда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси $2,12 млрддан ошди. Бугун мамлакатда 418 ўзбек-корейс қўшма корхоналари фаолият юритмоқда. Улардан 70 таси юз фоиз корейс капитали билан ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: