Ўзбекистон ва Жанубий Корея юқоритехнологик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 14:44, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАИСВ) Корея Республикаси элчиси Ли Ук Хон билан урашув бўлиб ўтди. Унда юқоритехнологик ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИАИСВдан хабар беришларича, учрашувда етакчи корейс компаниялари иштирокида Ўзбекистон иқтисодиёти юқоритехнологик тармоқларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, молия-техника соҳасида қўшма ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш масалалари батафсил муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, жорий йилда бўлиб ўтган ўзаро ташрифлар якунлари бўйича савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техник соҳаларда имзоланган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, бўлажак юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси $2 млрддан ошиқни, 2014 йилнинг биринчи ярмида $1,140 млрдни (+18,8%) ташкил қилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Жанубий Корея капитали иштирокидаги 400 ошиқ корхоналар фаолият юритмоқда. Республика иқтисодиётига жалб қилинган жами Жанубий Корея инвестицияларининг умумий ҳажми $5 млрддан ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: