Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Арманистонлик тенгдошларини енгишди

Дата: 14:43, 13-06-2014.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ереван шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон ва Арманистон ёшлар терма жамоалари ўртасида биринчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўйин тўлиқ ўзбек футболчилари назоратида остида ўтди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи таймда рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди. Жамоалар ўтртасидаги кейинги ўйин 14 июнда бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинлар Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоасининг октябр ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлиги доирасида ўтказилмоқда. Чемпионатнинг финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси “В” гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезия терма жамоалари билан куч синашади”, – деб қайд этишди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: