Ўзбекистон Ёшлар уюшмаси Спорт марказининг ёш гимнастикачилари Дубайдаги турнирда муваффақиятли иштирок этдилар

Дата: 15:01, 06-12-2017.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Спорт маркази ёш гимнастикачилари Дубайдаги турнирда 8 олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бадиий гимнастика бўйича “Emirates Asian & GCC rhythmic gymnastic cup 2017” халқаро турнири 1-2 декабр куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтди.

Мусобақанинг бош ҳаками, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Зарина Абдуллаева таъкидланганидек, бу Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Спорт маркази вакилларининг халқаро мусобақалардаги биринчи ва жуда муваффақиятли чиқиши бўлди.

 2010-2011 йилларда туғилган ўзбек гимнастикачилари Гуля Собирова, Рухшона Асқарова Камилла Эгамназарова, Кристина Ким, Сабина Ҳамидуллаева ва Аниса Шамшиловалар гуруҳ машқларида биринчи ўринни қўлга киритдилар.

 Шунингдек, якка машқларда 2011 туғилган Рухшона Асқарова ва 2007 йилда туғилган Мубин Камоловлар биринчи ўринни олдилар.

2009 йилда туғилган Сабина Ҳамидуллаева иккинчи ўринга, 2010 туғилган
Аниса Шамшилова учинчи поғонага кўтарилди.

Дубай турнирида жами 12 мамлакат вакиллари қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: