Ўзбекистон Жанубий Сибирга текстил ва сабзовотлар етказиб беришга доир музокаралар ўтказади

Дата: 10:02, 23-08-2014.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ - Ўзбекистон Бурятияга сабзовотлар ва текстил маҳсулотлари етказиб беришга тайёр, деб хабар қилади “Байкал Финанс” сайти Бурятия (Россия) иқтисодиёт вазирлигига асосланган ҳолда.

Ушбу таклиф ҳудуд ҳукуматига ўзбекистоннинг “Markazsanoateksport” компанияси томонидан киритилган. Август охирида унинг ходимлари бу ерга янги ва қайта ишланган озиқ-овқат ва текстил маҳсулотларини етказиб бериш масалаларини ўрганиш учун келадилар.

Компания томонидан етказиб бериладиган маҳсулотлар рўйхатида 70 зиёд маҳсулот бор. Уларнинг бари юқори сифатли экани ҳақида хабар қилинмоқда.

Қайд этиш керакки, “Markazsanoateksport” компанияси Ўзбекистон Республикаси ТИАИС вазирлиги тизимида ташкил этилган ташкилот бўлиб, экспорт қилиш ва мамлакатдаги энг истиқболли лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан шуғулланади. Компания Ўзбекистон етакчи ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини чет элларга экспорт ҳам қилади, деб хабар қилади сайт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: