Ўзбекистонда $1 млрддан зиёдга янги ИЭС қурилади

Дата: 17:44, 04-11-2019.

Toшкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда $1 млрддан зиёдга янги иссиқлик электростанцияси (ИЭС) қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Давлат-xусусий шерикликни (ДХШ) ривожлантириш агентлиги Энергетика вазирлиги ва Халқаро молия корпорацияси (ХМК) вакиллари ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди, унда янги ИЭС қурилиши лойиҳасини $1 млрддан ортиқроқ қиймат билан тайёрлаш бўйича навбатдаги қадамлар муҳокама қилинди", - дейилади Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, oктябрь ойида ДХШ ривожлантириш агентлиги, Энергетика вазирлиги Бутунжаҳон банки гуруҳи аъзоси бўлган ХМК билан Сирдарё вилоятида 1300 мегаватт қувватга эга бўлган ИЭС қурилиши (greenfield) учун давлат хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаси бўйича битим тузиш ва танлов савдоларини ташкил этиш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома имзолади.

Дастлабки келишувга кўра, МВК 14 ой ичида техник-иқтисодий таҳлил, лойиҳанинг молиявий ва ҳуқуқий экспертизасини тайёрлайди, тендер ҳужжатларини тайёрлайди, ДХШ шартномасини тайёрлайди, тендер ташкил қилади ва ўтказади, ғолибларни эълон қилади.

 

Сурат манбаи: t.me/MoliyaPress

Янгилик билан ўртоқлашиш: