Ўзбекистонда 1364та “чиройли” автомобиль рақамлари биржа орқали сотилди

Дата: 16:45, 17-01-2018.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1364та “чиройли” автомобиль рақамлари биржа орқали сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августидаги 683–сонли қарорини бажариш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформаси ишга туширилди. Авторақамларни сотиш бўйича онлайн аукцион биржанинг янги avtoraqam.uzex.uz вебсайтида амалга оширила бошлади”, - дейилади Ўзбек Республика товар-хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) матбуот хизмати хабарида.

AVTORAQAM тизими ишга тушган пайтдан бошлаб 2017 йилнинг охирига қадар “ЎзРТХБ” АЖнинг онлайн аукциони орқали умумий қиймати 27,6 млрд. сўмлик 1364та “чиройли” авторақамлар жисмоний ва юридик шахсларга сотилди.

$1=8146,38 сўм

Сурат манбаи: http://1news.uz/society/v-uzbekistane-cherez-onlayn-auktsion-prodany-krasivye-avtonomera-na-14-4-mlrd-sumov/

Янгилик билан ўртоқлашиш: