Ўзбекистонда 19 лочинлар табиатга қўйиб юборилди

Дата: 15:42, 30-03-2017.

Ташкент. 30 марта. УзТАГ – Ўзбекистонда 19 лочинлар табиий яшаш жойларига қўйиб юборилди. Ушбу ноёб қушлар Ўзбекистон ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш кенгаши Қизил китобига киритилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, акция Тошкент вилоятида ўтказилди.

Ташкилотчилар орасида Tugan Falconry Club питомниги ҳам бор бўлиб, у ноёб қушларни сақлаш ва кўпайтириш билан шуғулланади.

Қизил китобга кирган ушбу ноёб қушлар Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилди.

Эслатиб ўтамизки, ушбу қушлар 2016 йил августида браконьерлар қўлидан олиб қўйилган эди. Бугунга қадар улар Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давбионазорат инспекциясида сақланган. Вақтинчалик қушлар Tugan Falconry Club питомнигида боқилган.  

Кейинчалик Ўзбекистон Фанлар академияси ва СITESнинг мамлакатдаги илмий органи билан келишилган ҳолда лочинлар табиатга қўйиб юборилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 1997 йилда Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи фауна ва флора турлари билан савдо қилиш халқаро конвенциясига (CITES) қўшилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: