Ўзбекистонда 2014-2016 йилларда ОИТС-инфекциясига қарши кураш бўйича давлат дастури тасдиқланди

Дата: 22:50, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2014-2016 йилларда ОИТС-инфекциясига қарши кураш бўйича давлат дастурини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастурни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 12 млрд сўм атрофида ажратилди. Яна 219 млн сўм лойиҳаларни амалга оширувчилар томонидан киритилади. $14,1 млн маблағ эса халқаро ташкилотлари ва молия институтлари томонидан инвестиция қилинади”, – деб таъкидлашди мамлакат Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Хужжат доирасида оила қураётган шахсларни ОИТС-инфекция текшируви билан 100% қамраб олиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, мигрантлар ҳам ҳар йили ОИТС-инфекция текширувидан ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: