Ўзбекистонда 2019 йилга бориб кўмир қазиб олишни 2,5 бараварга кўпайтириш режалаштирилмоқда

Дата: 16:11, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. УзТАГ – Ўзбекистонда ягона қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи бўлган “Ўзбеккўмир” ОАЖ 2018 йилда кўмир қазиб олишни 2014 йилдаги 4,3 млн тоннадан 11 млн тоннага қадар кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.

“Кўмир қазиб олиш ҳажмининг 11 млн тоннага етказилиши унинг ёнилғи-энергетика балансидаги улушини ҳозирги 5%дан 20%га чиқаришга ҳамда мамлакат электростанциялари томонидан ишлатилаётган табиий газ ҳажмини 2 млрд кубометргача тежашга имкон беради”, - деб кўрсатилади Тошкентдаги халқаро кооперация биржасида эълон қилинган материалларда.

Компания маълумотларига кўра, бунинг учун “Ўзбеккўмир” 2015-2018 йилларда тармоқни $560 млнга модернизация қилиши зарур. Хусусан, эскирган ускуналарни янгилашга $233 млн, қўнғир кўмир қазиб олишни кўпайтиришга $106,5 млн, тошкўмир қазиб олишга $101 млн йўналитирилади. Дастурлар хориж ва ўзбек банклари кредитлари ва ширкатнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Экспертлар баҳоларига кўра, Ўзбекистоннинг кўмирга бўлган эҳтиёжи ҳозирда йилига 4 млн тоннадан ошиқ. Маҳсулотни асосан “Ўзбекэнерго” ДАК корхоналари ишлатадилар (3,5 млн тонна). Қатор иссиқлик электростанцияларининг табиий газдан кўмирга ўтказилиши натижасида кўмирга талаб 2020 йилга бориб 7 млн тоннагача етиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: