Ўзбекистонда 83 ёшли пиёдани уриб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Дата: 12:34, 08-01-2019.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 83 ёшли пиёдани уриб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 2019 йил 6 январ куни тахминан соат 19-20 оралиғида номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган кул рангли “Нексия” русумли автомашинани “Эсат-Танхоз” йўлининг 26-км.да ҳайдаб кетаётиб, пиёда, Янгиобод МФЙда яшаган 83 ёшли Х.П.ни уриб юборган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарида.

Қайд этилишича, натижада Х.П. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

“Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда. Жиноятчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://alau.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: