Ўзбекистонда аҳолига доир янги статистик буклет чоп қилинди

Дата: 15:26, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси “Аҳоли ҳақида сонлар тили билан” номли статистик буклетни чоп қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўмита матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, буклетда аҳоли сони, таркиби, ўсиш динамикаси, қишлоқ ва шаҳар аҳолиси сонининг нисбати, йирик шаҳарлар аҳолиси сонига доир маълумотлар келтирилади.

Шунингдек, буклетда дунёнинг 50 энг аҳолиси кўп мамлакати ва Ўзбекистоннинг бу рўйхатдаги ўрни ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: