Ўзбекистонда АЭС учун мутахассислар тайёрлаш стратегияси тасдиқланди

Дата: 18:04, 18-10-2019.

Тошкент. 18 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС) учун мутахассислар тайёрлаш стратегияси тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президент қарори билан (4492-сонли, 16.10.2019 й.) Ўзбекистон ядровий-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Стратегияга мувофиқ, ядро энергетикаси дастури учун кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси тузилади. Бунинг учун ушбу кадрларга бўлган эҳтиёж белгиланади, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида мутахассисликлар рўйхати тузилади", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Стратегияга кўра, атом электр станциясини бошқарувчи ташкилот ходимлари 4 босқичида қуйидаги йўналишларда тайёрланади: юқори бошқарув ходимлари, операцион ходимлар (оператив ва таъмирлашга оид), ёрдамчи техник ходимлар, маъмурий ва бошқарув ходимлари.

Стратегия мақсадида атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ), Жаҳон ядро ассоциацияси (Буюк Британия) қошидаги Бутунжаҳон ядро университети, шунингдек, "Росатом" (Россия) таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

 

Сурат манбаи: ria.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: