Ўзбекистонда амалдаги президент нега янги муддатга сайланиши мумкинлиги тушунтириб берилди

Дата: 11:17, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда амалдаги президент нега янги муддатга сайланиши мумкинлиги тушунтириб берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбарининг янги муддатига номзоди кўрсатилиши механизми Европа ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) чекланган кузатувчилик миссиясининг Ўзбекистон президенти сайловлари бўйича оралиқ ҳисоботида очиқланди.

“Конституция президентнинг ушбу лавозимда бўлишини икки кетма-кет муддат билан чекласада, ҳозирги президент учинчи муддатга Конституциянинг амал қилиш муддатида қайта сайлашга қўйилмоқда. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ДИИҲБни президентликка кимни номзод қилиб кўрсатиш қарори сиёсий партиялар томонидан қабул қилиниши, МСК ваколатлари эса партиянинг номзодни кўрсатиши қонунга мослиги ва хужжатларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини текширишга таалуқлилиги ҳақида хабардор қилган. Бошқа расмий шахслар миссияга “муддат” тушунчаси аниқ йиллар сонини билдиришини, ва, олдинги президентлик муддати етти йилни ташкил қилган бўлса, эндигиси беш йилга тенглиги, ушбу муддатлар эса икки кетма-кет муддат сифатида кўриб чиқилмаслигини тушунтирдилар”, – деб таъкидланади ДИИҲБ ҳисоботида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йил 29 мартда Ўзбекистонда давлат раҳбари сайловлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: