Ўзбекистонда ҳар иккинчи оила енгил автомобилга эга

Дата: 17:20, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳар бир иккинчи оила енгил автомобилга эгалик қилади, деб ёзади “Правда Востока” газетаси.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг маҳаллий автомобиллар билан таъминланганлик даражаси тўхтовсиз равишда ошиб бормоқда. Агар 2000 йилда мамлакатдаги ҳар бир оилага ўртача 20та енгил автомобиль тўғри келган бўлса, бугунда ушбу кўрсаткич 41,4тани ташкил қилади. 11% зиёд оилалар эса иккита автомобилга эгадирлар.

Маълумот ўрнида 2013 йил якунлари бўйича GM Uzbekistan ҚК ЁАЖда ишлаб чиқариш ҳажми 2012 йилдагига қараганда 4,5% ошди ва 246,031 минг донани ташкил қилди.

Ўзбекистон автомобиль саноати корхоналарини бирлаштирувчи “Ўзавтосаноат” компанияси 2004 йилда “Ўзавтосаноат” ассоциацияси негизида бунёд этилган. Компания таркибига 20 ошиқ корхоналар, шу жумладан, 16 қўшма корхона киради. Уларнинг энг йириклари енгил автомобиллар чиқарувчи GM Uzbekistan ҚК, Isuzu автобуслари ва юк машиналари чиқарувчи “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ, ҳамда оғир юк машиналарига ихтисослашган “MAN Auto – Uzbekistan” ҚК ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: