Ўзбекистонда Қарши давлат университетининг янги биноси қуриб битказилди

Дата: 11:00, 26-03-2014.

Қарши. 26 март. ЎзТАГ – Қарши давлат университетининг 1,5 минг ўринга мўлжалланган янги биноси фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қашқадарё вилояти ҳокимияти матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Бугунда университетда 5,5 минг талаба таҳсил олмоқда. Булардан 27 таълим йўналиши бўйича бакалаврлар ва 11 йўналиш бўйича магистрлар тайёрланмоқда.
Муассасада 500 атрофида ўқитувчилар ишламоқда. Янги корпусда ҳар бири 100 ўринга мўлжалланган 4 маърузалар зали, ўқув аудитория ва лабораториялар, кутубхона ва бошқа ўқув хоналари мавжуд. Жорий йилда университетда 300 кишилик ресурс маркази қуриш ва икки талабалар уйини капитал таъмирлаш режалаштирилган”, - деб таъкидлашди ҳокимият матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: