Ўзбекистонда атроф муҳит мониторинги 30% кенгайтирилади

Дата: 16:42, 04-09-2016.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – 2020 йилгача Ўзбекистонда атроф муҳит мониторинги 30% кенгайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, бу чоралар 2016-2020 йилларда Атроф муҳитни мониторинг қилиш дастурида кўзда тутилган. Мазкур хужжат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 23 августдаги қарори билан тасдиқланган.

Мониторинг оқава сувларни йиғувчи 52 сув тўпланиш ҳавзалари, 27 кўлнинг экологик тизимини, 76 ўрмон ва ов хўжаликлари, 56 қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларида, 13 кимёвий моддалар чиқиндиларини сақлаш участкалари ва 20 юзада жойлашган махсус тўплаш участкаларида, шунингдек, 12 қўриқланадиган ҳайвонот ва ўсимлик дунёси табиий ҳудудларида ва 20 маҳаллий участкаларда кузатишни кўзда тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: