Ўзбекистонда барча ер эгаларини рўйхатга олиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:14, 07-12-2017.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда барча қишлоқ хўжалик ерлари эгаларини рўйхатга олиш режалаштирилмоқда. Ҳозирда республикада фермер хўжаликлари сони 4,5 млнга етади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Агзам Икромов Тошкентда Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу рўйхатга олишни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида синов тарифасида амалга ошириш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда қатор мамлакатларнинг ушбу йўналишдаги тажрибаси ўрганилмоқда.

 Шунингдек, Агзам Икромов онлайн маълумотлар ҳажми ўсаётганини ҳам таъкидланди. Бу Ўзбекистонда сони 500 мингга етган тадбиркорлик субъектларининг электрон ҳисобот шаклига ўтгани билан ҳам боғлиқлиги айтилди. Шу муносбат билан 2018-2020 йилларда қўмитани замонавий серверлар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Бу ишга $4 млн. ажратилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: