Ўзбекистонда божхона раҳбар ходимларининг бир гуруҳи хибсга олинди

Дата: 15:15, 30-09-2014.

Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Миллий Хавфсизлик хизмати ва Тошкент вилояти прокуратураси ходимлари Давлат Божхона хизмати Бошқармасининг (ДБХБ) бир гуруҳ юқори лавозимдаги ходимларини хибсга олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, Ғуломов Сирожиддин (ДБХБ бошлиғи, божхона хизмати полковниги), У.Беков (ДБХБ бошлиғи ўринбосари), Ж.Сўпиев (“Ғишткўприк” божхона мажмуаси катта-инспектори, капитан), У.Отаев (“Ғишткўприк” божхона мажмуаси божхона-пост сменаси бошлиғи ва бош инспектори), Абдусаттор Абдураимовлар (“Ойбек” БЧП бошлиғи, божхона хизмати майори) хибсга олинган ва терговдалар”, - деб хабар қилди Тошкент вилоят ДБХБдаги манба.

Ушбу божхона ходимларига Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир неча моддалари, хусусан, 210 модда бўйича (пора олиш) айбловлар қўйилган.

Юқоридаги мансабдор шахсларга айблов қўйиш учун давлат чегарасидан ўтаётган тадбиркорлар, жисмоний шахслардан пора ундириш ҳолатлари, лавозимларга пора олгандан кейин тайинлаш, пул йиғиш мақсадида жиноий гуруҳ ташкил қилиш фактлари асос бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: