Ўзбекистонда бюджетнинг бўш маблағларини банкларнинг депозитларига жойлаштиришга рухсат берилди

Дата: 13:52, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда давлат бюджети тизимидаги вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларида муддатли депозитга жойлаштириш ҳисобига давлат бюджетига қўшимча даромад манбаларини шакллантириш тартиби тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлигидан хабар қилишларича, тегишли Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 383-сонли Қарорига асосан тасдиқланган.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисоб варағидаги вақтинча бўш маблағларни депозитларга жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан ўзларининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига қўйиш тартиби белгиланди.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/46036

Янгилик билан ўртоқлашиш: