Ўзбекистонда давлат раҳбарининг лицензиялаштириш тўғрисидаги қарори ва фармони муҳокама қилинади

Дата: 17:02, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ягона порталида лицензиялаштириш тўғрисидаги қарорини муҳокама қилишга таклиф этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва безнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари тайёрланди.

Ҳужжат лойиҳалари тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, шунингдек уларга лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштириш, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ишларнинг аҳволини танқидий таҳлил қилиш асосида тайёрланган.

Юқоридаги масалаларни ҳал этиш ва тадбиркорлик ривожи учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таъсирчан ва самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: