Ўзбекистонда давлат стоматология институти ташкил этилади

Дата: 13:40, 23-07-2014.

     Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда янги тиббий олий ўқув юрти – Тошкент Давлат стоматология институти ташкил этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Ушбу ОЎЮни ташкил этиш ҳақидаги қарор кеча Президент томонидан имзоланди. Янги ўқув юрти фаолияти жорий йилнинг ўзида бошланади. Тошкент Тиббиёт академияси ва бошқа ихтисослашган тиббий олий ўқув юртларининг стоматалогия мутахассисликларига ўқишга кирган абитуриентлар унинг илк талабалари бўладилар. Институт филиаллари Ўзбекистонннинг Самарқанд, Бухоро ва Андижон тиббиёт институтлари, шунингек, Тошкент педиатрия институтининг Нукус филиалидаги стоматология факультетлари негизида ташкил этилади”, – деб таъкидлашди мамлакат Соғллиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.
     Янги олий ўқув юрти қошида Стоматология ва жағ-юз жарроҳлиги Илмий амалий маркази ҳам ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: