Ўзбекистонда доллар, евро ва рубл курслари ўсишда давом этмоқда

Дата: 16:59, 25-03-2019.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Доллар, евро ва рубл миқдори ўсишда давом этмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, доллар бир ҳафта давомида 11,93 сўмга кўтарилиб, мамлакатнинг валюта айирбошлаш шохобчаларида 26 мартдан бошлаб доллар 8389,97 сўмни ташкил этади.

Ҳисоботга кўра, евро 3,44 сўмга ошди ва 9491,57 сўмни ташкил этди.

Бундан ташқари, рублнинг курси 0,63 сўмга ошиб, 129,72 сўмни ташкил этди.

Сурат манбаи: utro.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: