Ўзбекистонда доллар курси бир ойда 35 сўмдан кўпга ўсди

Дата: 14:15, 06-09-2018.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Августда Ўзбекистонда доллар курси 7791,88 сўмдан (31 июл ҳолатига) 7827,23 сўмгача (31 август ҳолатига), яъни 35,35 сўмга ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Марказий банкининг маълумотлари гувоҳлик бермоқда.

Жумладан, Марказий банкнинг маълумотига кўра, сентябр бошида ҳам миллий валютанинг пасайиш динамикаси сақланиб қолди ва 6 сентябрда доллар мамлакат алмаштириш пунктларида 15,7 сўмга қимматлаб, АҚШ валютаси курси 7842,93 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида евро қийматининг 13,8 сўмга ошиб, 9082,22 сўмдан 9096,02 сўмга чиққани кузатилмоқда. Сентябрнинг биринчи ҳафтасида ушбу валюта 9097,01 сўмгача ошди.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида рубль қийматининг 7,73 сўмга пасайиб, 124,19 сўмдан 116,46 сўмга тушгани кузатилди. Сентябрнинг биринчи ҳафтасида рубль қиймати 116,17 сўмгача пасайди.

Сурат манбаи: https://upl.uz/obshestvo/2988-news.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: