Ўзбекистонда дон ўрими бошланди

Дата: 15:24, 13-06-2014.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон 1 млн гектардан зиёд майдонда бошоқли экинлар йиғимини бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мамлакат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан хабар қилишларича, жорий мавсумда таркибига 19 минг турли тармоқлардаги мутахассислар кирган 1,85 минг отрядлар ҳосилни йиғиш билан шуғулланади.
Бундан ташқари, теримда 19,5 мингдан ошиқ комбайн, юк машиналари ва бошқа зарур техникалар қатнашади.
Эслатиб ўтамизки, 30 млндан зиёд аҳолига эга бўлган Ўзбекистоннинг буғдойга бўлган ички эҳтиёжи 4 млн тоннани, заҳиралари билан ҳисоблаганда 5 млн тоннани ташкил қилади.
Ўтган йилда ушбу мамлакатда 7,61 млн тонна буғдой йиғиб олинган. Бу 2012 йилги 7,17 млн тоннага қараганда кўп. Айни пайтда ҳосилдорлик ҳам ошиб, 2012 йилдаги гектарига 52 центнердан 2013 йилда 55 центнерга қадар ошган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: