Ўзбекистонда Экоҳафталик бошланди

Дата: 20:57, 03-06-2014.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – 2-8 июнь кунларида Тошкентда анъанавий Экоҳафталик ўтказилади. Ушбу тадбир қатор йиллардан бери Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан хабар беришларича, тадбир БМТнинг Ўзбекистондаги Дастури билан ҳамкорликда ташкил этилган.
ЭкоҲафтанинг биринчи кунида “Инсон, жамият, экология” номли ёшлар кнференцияси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Тошкент химия-технология институти қошидаги Академик лицейда ташкил этилди.
Шу куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги агроиқтисодий коллежда “Табиатни қўриқлаш – ҳар бир кишининг бурчи”мавзусидаги семинар-тренинг ҳам ўтказилди.
ЭкоҲафталикнинг асосий тадбирларидан бири журналистлар учун уюштириладиган “Айланма сув таъминоти технологиялари” номли медиа-тур бўлиши кутилмоқда. Тадбир “GM «Powertrain Uzbekistan” корхонасининг Тошкент вилоятидаги базасида ташкил этилади.
ЭкоҲафталикдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли, асосан ёшларнинг экологик онгини юксалтиришдан иборатдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: