Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш якунланмоқда

Дата: 17:17, 25-06-2015.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш якунланмоқда. Бу ҳақида журналистларга брифингда парламент қуйи палатаси ахборот ва коммуникация технологиялари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев сўзлаб берди.

“Янги қонун, энг аввало, фуқароларнинг эҳтиёжларига қаратилган. Гап давлатдаги бошқарув жараёнларининг қурилиши ва моҳияти бизнинг фуқаролар дуч келаётган эҳтиёжларига аниқ мос бўлиши зарурлиги ҳақида бормоқда. Хужжат электрон ҳукуматнинг асос принциплари, шу соҳадаги давлат назорати асослари, электрон хизматларни кўрсатишга қўйиладиган талабларни акс эттиради, шунингдек, муассасалараро электрон ўзаро алоқа масалалари очиб беради”, – деб таъкидлади И.Абдуллаев.

Қонунни ишлаб чиқишда Жанубий Корея, Япония, Австрия, АҚШ, Германиядаги муқобил қонунлар таҳлил этилиб, уларнинг энг яхши меъёрлари Ўзбекистонга мослаштирилган.

Экспертлар қонун лойиҳасини парламент қуйи палатаси муҳокамасига биринчи ўқишда 2015 йил сентябр-октябрда қўйишни режалаштирмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: