Ўзбекистонда фахрийларга Ғалаба кунига Қирғизистон, Россия ва Туркманистондагига қараганда кўпроқ мукофот берилди
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фахрийларга Ғалаба кунига Қирғизистон, Россия ва Туркманистондагига қараганда кўпроқ мукофот берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ca-news.org сайти маълумотига кўра, ўзбек ветеранлари давлатдан $256, қирғиз фахрийлари $220, россияликлар $171, туркманлар $26дан олишган.
Қозоғистон Ўзбекистонга қараганда кўпроқ тўлаб берган (Астанада $1570) ва Тожикистонда $340.
Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда ҳам Қозоғистон ветеранларга $450 мукофот ажратиб, бу борада Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчи бўлган эди. Туркманистон ($57) бу кўрсаткич бўйича энг қуйи натижа қайд этган эди.