Ўзбекистонда илк маротаба футбол амалдорлари жазоланди

Дата: 12:26, 26-06-2015.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илк маротаба футбол амалдорлари жазоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Футбол Федерациясининг (ЎФФ) Ижроия Қўмитасининг ЎФФ президенти Мираброр Усманов раислик қилган мажлисида содир бўлди.

ЎФФ матбуот хизматидан хабар беришларича, “мажлис Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги ўйинлари ва жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини мағлубият билан бошлагани, шунингдек, олимпия терма жамоасининг 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларини ўта муваффақиятсиз ўтказганлиги тўғрисидаги масалаларга бағишланди”.

“Мажлисда Ижроия қўмитаси ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Ўзбекистон Профессионал Футбол лигасининг бош директори Фарҳод Магаметов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот котиби Санжар Ризаевларга хайфсан эълон қилинди”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, Ўзбекистон терма жамоаларининг техник директори Рустам Акрамовлар эса Ижроқўмдан охирги хайфсан олишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: