Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони деярли 50% кўпайди

Дата: 17:06, 21-08-2017.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда интернет фойдаланувчилари сони деярли 50%: 2015 йилдаги 10,2 млн кишидан 2017 йилда 15 млн кишигача кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунда бутун дунёда мобиль алоқа фойдаланувчилари сонининг фаол ўсиши кузатилмоқда. Бу жараён мамлакатимизда ҳам кечмоқда. Хусусан, 2014 йилда мобил алоқа фойдаланувчилари сони 20 млнни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 21,5 миллиондан ошди. Ўз навбатида, 2015 йилда интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 10,2 млнга тенг бўлса, 2017 йилда деярли 15 миллионга етди”, - ушбу маълумотлар Халқаро пресс-клубнинг Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида келтириб ўтилди.

Ўз навбатида, мобиль база станциялари сони ҳам ошмоқда. 2016 йилда мамлакатимиздаги мобил алоқа база станциялари умумий сони 16,2 мингта бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 18690тага етган.

Эслатиб ўтамизки, фақат 2017 йилда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили доирасида мамлакат бўйлаб 1843 та база станцияларини ўрнатиш кўзда тутилган. Бу республика вилоятларини мобиль алоқа қоплами билан қамраб олишни анча оширади ва алоқа сифатини яхшилайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: