Ўзбекистонда интернетнинг ўртача тезлиги 3,2 Мбит/секундни ташкил қилди

Дата: 16:03, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда интернетнинг ўртача тезлиги 3,2 Мбит/секундни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Akamai Technologies ширкатининг турли мамлакатларда интернет тезлигига доир ҳисоботида мавжуд.

 Марказий Осиё мамлакатлари орасида интернетга чиқишнинг ўртача тезлиги 6,7 Мбит/секундни ташкил қилган Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Қирғизистонда бу кўрсаткич 3,2 Мбит/секундни, Туркманистонда 1 Мбит/секундни, Тожикистонда 4,2 Мбит/секундни, Афғонистонда 1,3 Мбит/секундни ташкил этди.

Қолган собиқ иттифоқ мамлакатлари қуйидаги натижаларни қайд этдилар: Россия – 12,1 Мбит/с, Украина – 12,3 Мбит/с, Беларусь – 7,5 Мбит/с, Грузия – 8,6 Мбит/с, Озарбайжон – 4,4 Мбит/с, Арманистон – 4,4 Мбит/с, Литва – 15,1 Мбит/с, Латвия – 18,3 Мбит/с, Молдова – 1,1 Мбит/с.

Рейтингга Норвегия (21,3 Мбит/с), Швеция (20,6 Мбит/с) ва Гонконг (19,9 Мбит/с) етакчилик қилмоқда.

Мобил интернетга уланишнинг энг юқори тезлиги Буюк Британияда қайд этилган бўлиб, 27,9 Мбит/секундга тенг, энг қуйи уланиш тезлиги эса Жазоирдадир (2,2 Мбит/с).

Янгилик билан ўртоқлашиш: