Ўзбекистонда қишлоқ жойларда 4,486 минг намунали уйлар қурилди

Дата: 17:17, 30-07-2014.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 6 ойида Ўзбекистонда қишлоқ жойларда 4,486 минг намунали уйлар қуриб, фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, шунингдек, бу ерда 417,3 км сув таъминоти тармоқлари, 74,6 км автомобил йўллари, 165,5 км электр тармоқлари ва 149 км газ таъминоти қувурлари ётқизилди.

Биринчи ярим йилликда Қишлоқ жойларида намунали лойиҳалар бўйича уй жойлар қуриш дастури доирасида жами 1,3 трлн сўм ивестициялар ўзлаштирилди.

2014 йил январидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб жами 5,8 млн кв. метр турар жой қурилди (2013 йилнинг биринчи ярим йиллигага нисбатан +13,9%), шу жумладан, қишлоқ жойларда 4,4 млн кв. метр уй жойлар барпо этилди (+15,9%). 1,7 минг км водопровод тармоқлари (шундан қишлоқ жойларда 1,5 минг км) ва 289 км газ тармоқлари қуриб битирилди (212,9 км).

Янгилик билан ўртоқлашиш: