Ўзбекистонда ўқишнинг сиртқи шаклига қабул қилиш қайта тикланди
Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда уч олий таълим муассасасида ўқишнинг сиртқи шаклига қабул қилиш қайта тиклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида 7 июн куни Халқаро пресс-клуб йиғилишида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Иномжон Мажидов маълум қилди.
Хусусан, булар Тошкент темир йўл транспорти инженерлари институти, Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Навоий давлат тоғ саноати институтларидир. Уларга 270 киши ўқишга олинади.
Кечки таълимга келадиган бўлсак, амалдорнинг сўзларига кўра, “ҳозирда Ўзбекистонда кечки ўқишни очиш имкониятини қайта тиклаш жиҳатидан ушбу йўналишдаги жаҳон тажрибаси ўрганилмоқда”.