Ўзбекистонда истеъдодли ёшлар конкурсининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда

Дата: 14:33, 12-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – 10-16 август кунлари Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” лагерида истеъдодли ёшларнинг “Юрт келажаги-2014” республика конкурсининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Танлов “Камолот” республика ёшлар жамоатчилик ҳаракати ва мамлакат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Камолот” жамоатчилик ҳаракатидан хабар қилишларича, лагерга республиканинг турли вилоятларида ўтказилган босқичларининг 600 ошиқ ғолиблари ташриф буюрдилар. Конкурс истеъдодли ёшларнинг фан, санъат ва замонавий технологиялар соҳаларидаги салоҳиятини аниқлашга қаратилган. Финал босқичи иштирокчилари ўз лойиҳаларини ҳакамлар ҳайъати ҳукмига ҳавола қиладилар.

Жорий йилда республика бўйлаб 55 мингдан зиёд ўғил-қизлар конкурсда қатнашиш учун ариза бердилар. Конкурснинг республика босқичи натижалари бўйича 16 номинацияда биринчи бўлган учтадан ғолиблар (48 киши) ташкилотяиларнинг диплом ва эсталик совғаларини оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: