Ўзбекистонда қизларни инсон папиллома вирусига қарши эмлаш октябрь ойида ўтказилади

Дата: 12:33, 09-09-2019.

Тошкент. 9 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қизларни инсон папиллома вируси (ИПВ)га қарши эмлаш октябьр ойида ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"21 октябрь куни Ўзбекистонда ИПВга қарши эмлаш ўтказилади, бу мамлакатдаги аёлларда энг кўп учрайдиган саратон касаллигининг 2-тури – бачадон бўйни саратони касаллигидир", - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, шу кунларда пойтахт ва вилоятларда ИПВ вакцинасини жорий этиш бўйича тиббий ходимлар ўқитилмоқда. Эмланаётганларнинг ёш тоифаси – 9 ёшдаги қизлар.

"Ушбу процедура мактабларнинг тиббиёт идораларида икки босқичда амалга оширилади: мактаб ўқувчисининг эмловининг биринчи босқичи шу йилнинг октябрь ойида, иккинчиси эса 6 ой оралиғида, 2020 йилнинг март ойида ўтказилади. Эмлаш бепул амалга оширилади", - дейилади хабарда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар йили Ўзбекистонда 1600 дан ортиқ аёл бачадон бўйни саратони билан касалланади.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда болалар давлат ҳисобидан 12 та инфекцияга қарши эмланади. Энди миллий иммунизация дастурига ИПВ қарши эмлаш ҳам киритилди.

Сурат манбаи: uzbekistan.de

Янгилик билан ўртоқлашиш: